Ссылки доступа

Флоридада кўп қаватли бино қулаши ортидан ўнлаб одамнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда


АҚШнинг Флорида штати жанубида жойлашган Майами-Дейд округидаги Серфсайд шаҳрида 12 қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушди. Ҳодиса чоғида бир неча киши қурбон бўлди.

Воқеа жойида ишлаётган ўт ўчирувчи ва қутқарувчилар уч киши қурбон бўлганини тасдиқлаганлар. Икки киши вайроналар остидан чиқариб олинган.

Расмийлар бу уйда яшаган 99 киши билан ҳали боғланиш имкони бўлмаганини билдирганлар. Бу уларнинг ҳаммаси ёки катта қисми вайроналар остида қолганини англатмайди, чунки бу одамларнинг кўпи, ОАВ хабарларига кўра, Флоридага фақат қиш ойларидагина келишарди.

Шунга қарамай, штат губернатори Рон Десантис қурбонлар сони ошиши мумкинлигини истисно қилмаган. “Яхшиликка умид қиламиз, аммо, қулаш кўламини эътиборга олган ҳолда, нохуш хабарларга ҳам ҳозир бўлиб турибмиз”, деган у.

1981 йилда қурилган бу бинода 130 дан зиёд хонадон бўлган. Қулаш маҳаллий вақт билан тунги соат 2 да юз берган. Ҳодиса чоғида бино ичида қанча одам бўлгани аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG