Ссылки доступа

Токио Олимпиадасида олтин медал олган ўзбек спортчиларига 200 минг доллар берилади


Япония пойтахти Токиода ўтказиладиган ХХXII ёзги Олимпия ўйинларида биринчи ўринни олган ўзбекистонлик спортчиларнинг ҳар бирига 200 минг доллардан пул мукофоти берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев бу борада “2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга асосан, олтин медаль учун 200 000 доллар, кумуш медаль учун 100 000 доллар, бронза медаль учун 50 000 доллар берилади. Мазкур ҳаражатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Токио Олимпиадаси 23 июлдан 8 августгача ўтказилади.

XS
SM
MD
LG