Ссылки доступа

Туркия Қора ва Мармара денгизлари ўртасида канал қуришни бошлади


Шанба куни Туркияда Қора ва Мармара денгизлари ўртасида юк ташиш канали қурилиши бошланди. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик инфратузилма лойиҳасидир. Маросимда Президент Ражаб Эрдўғон иштирок этди.

Босфорнинг захира нусхасига айланадиган «Истанбул» деб номланган канал қурилишининг якунланиши 2028 йилга мўлжалланган. Лойиҳанинг қиймати тахминан 15 миллиард долларни ташкил этади.

Ражаб Эрдўғон канал қурилишининг азалий тарафдори. У қурилишнинг бошланишига бағишланган тантанали маросимда сўзга чиқиб, янги канал ҳар йили трафик кўпайиб бораётган Босфор каналини енгиллаштириб, Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбул аҳолисининг ҳаётини яхшилайди, деди.

Шу билан бирга, ўтказилган сўровларга кўра, Истанбулнинг аксарият аҳолиси канал қурилишига қарши. Экологлар ҳам унинг қурилиши борасида ўз хавотирларини билдиришди.

Янги каналнинг узунлиги 45 километр, минимал кенглиги 240 метрдан ошади. Канал бўйлаб олтита йўл кўприги ётқизилади. Бу шанба куни бошланган улардан бирининг қурилиши эди. Каналнинг ўзи қурилиши тахминан бир ярим йилдан кейин бошланади.

Канал қурилиши билан боғлиқ алоҳида масала халқаро ҳуқуқ билан боғлиқ — кўпгина ҳуқуқшунослар таъкидлаганидек, Истанбул канали Монтрё конвенциясига бўйсунмайди, бу эса Қора денгиз бўлмаган давлатлардан кемаларнинг Босфор орқали ўтишини тартибга солади.

XS
SM
MD
LG