Ссылки доступа

Тошкент шаҳрига кириш йўллари ёпилиши ортидан кўчаларда тирбандлик юзага келди


Тошкентга кириш-чиқиш йўлларининг аксарияти ёпилгани туфайли пойтахтнинг айрим жойларида тирбандлик юзага келган.

Маҳаллий нашрларнинг хабарига кўра, 27 июнь куни соат 17:00 лардан бошлаб Тошкентга олиб кирувчи деярли йўллар бетон тўсиқлар билан ёпила бошлаган.

“Шаҳарга кирувчи ва чиқувчилар таркибини самарали назорат қилиш мақсадида саноқли постларгина очиқ қолдирилади”, дейилган хабарда Зангиота тумани марказига кириш фақат “Эркин” пости орқали амалга оширилаётгани айтилган.

Қайд этилишича, бу ҳудуддаги пойтахтга кириш-чиқиш йўлларининг барчаси ёпиқлиги важидан “Бек Барака” ва собиқ “Абу Сахий” бозорлари йўлларида катта тирбандликлар юзага келган.

Аввалроқ Республика махсус комиссияси шу йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари кириши бўйича чеклов ўрнатганди.

XS
SM
MD
LG