Ссылки доступа

Ангренда пост-патруль хизмати ходими ИИБ биносида ўзини отиб қўйди


Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Ички ишлар бошқармаси ходими ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, 27 июнь соат тахминан 13.00 ларда Ангрен шаҳар ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими Б.Б. ИИБнинг 4-қаватида ўзига бириктирилган Макаров тўппончаси билан ўзини отиб қўйган, бунинг натижасида у воқеа жойида жон берган.

ИИВ маълумотига кўра, 34 ёшли ходимнинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура органларининг махсус ташкил этилган гуруҳи томонидан ўрганилмоқда, иш ички ишлар вазири П. Бобожоновнинг шахсан назоратига олинган.

Айни пайтда айрим нашрлар марҳум ходимнинг акаси укасининг Акмал исмли шахс босими туфайли ўзини отганини иддао қилаётгани ҳақида ёзмоқда.

XS
SM
MD
LG