Ссылки доступа

Самарқандда уйи бузилишидан норози аёл ҳокимият биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди


Самарқандда М.И. исмли аёл вилоят ҳокимияти биноси олдида ўзини ёқиб юборишга уринди.

Маҳаллий нашрларнинг хабарига кўра, аёл бу ишни қурилиши тугалланмаган уйи бузиб ташланишига оид қарор олинганига қарши амалга оширмоқчи бўлган.

Самарқанд вилояти прокуратураси қайдича, ҳодиса ортидан М.И. масаласи Самарқанд туман прокуратураси биносида масъуллар томонидан муҳокама қилинган. Муҳокама чоғида аёлнинг қонунга зид равишда қурилган уйини бузиш ҳамда унга субсидия асосида уй-жой бериш тўғрисида хулоса қилинган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида Андижон вилоятида С.Б. исмли аёл қизининг ўлими бўйича олиб борилаётган терговга норозилик белгиси сифатида вилоят прокуратураси биноси олдида ўзига ўт қўйган эди.

2020 йил октябрида эса МИБ ходимлари уйидан мажбурлаб чиқармоқчи бўлган наманганлик аёл ўзига ўт қўйиб, ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG