Ссылки доступа

Уралскдаги очлик акцияси иштирокчиси соғлиғи ёмонлашганидан кейин акцияни тўхтатди


23 июнь куни Қозоғистондаги сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилиб, икки шериги билан очлик эълон қилган Маруа Ескендирова якшанба куни тушдан кейин ўзини ёмон ҳис қилди ва унга тез ёрдам чақирилди.

Шифокорлар унга ошқозон яраси касаллигининг кучайиши ташхисини қўйишди, деди у.

- Менинг ошқозонимда яра бор, очлик сабабли касаллик кучайиб кетди. Шифокорлар касалхонага ётишимни талаб қилишди, аммо мен рад этдим, очликни давом эттиришни хоҳладим. Бизнинг маҳаллий фаолларимиз очликни тўхтатишимни талаб қилишди, чунки бу хавфли, — деди Маруа Ескендирова телефон орқали Азаттйк билан суҳбатда.

Ескендированинг ўрнига Оринбай Охасов очлик эълон қилди, у овқатни бошлаши ва касалликни даволаши учун шундай қарор қабул қилди.

Ўтган ҳафта Уралск, Чимкент ва Туркистон вилоятининг бир қатор фаоллари 20 июнь куни Олмаотада ва Нур-Султонда бир гуруҳ фаоллар томонидан бошланган очлик эълонига қўшилишди. Намойишчилар пойтахт судининг Кеше Партияси ва Қозоғистон Демократик Танлови (ҚДТ) ҳаракатлари фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қарорларини бекор қилишни ҳамда қувғин қилинган фаолларни озод қилишни талаб қилмоқда. Шунингдек, улар ушбу қарорларни эълон қилишни ва ушбу суд қарорларига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилмоқдалар.

27 июнь, якшанба куни Туркистон вилояти, Толеби тумани, Узунариқ қишлоғида очлик эълон қилган беш фаолдан иккитасининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида маълум бўлди.

2020 йилда пойтахтнинг Есилский туман суди Кеше Партияси ҳаракати фаолиятини «экстремистик» деб атаб, унга тақиқ қўйди. Суд шу билан Бош прокуратуранинг “Кеше Партиси” 2018 йилда тақиқланган «Қозоғистоннинг Демократик Танлови» ҳаракати «ўзгартирилган» тузилма деб ҳисоблаган (ҚДТ собиқ банкир ва мухолифатчи сиёсатчи Мухтор томонидан яратилган) илтимосномасини қондирди. Фаолларнинг айтишича, Кеше Партияси мустақил тузилма. Партияни тақиқлаш тўғрисидаги, шунингдек ҚДТни тақиқлаш тўғрисидаги суд қарори эълон қилинмади. Европа Парламенти иккала ташкилотни «тинч оппозиция ҳаракатлари» деб тан олди. Ҳаракатлар тарафдорлари уларни таъқиб қилишни сиёсий мотивли деб билишади, чунки уюшмалар Қозоғистондаги авторитар бошқарувга барҳам бериш ва парламент шаклига ўтишни мақсад қилган.

Европа Парламенти томонидан февраль ойида қабул қилинган Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари ҳолати тўғрисидаги резолюция ҚДТ ва Кеше партияси тарафдорларига қарши «экстремистик қонунчиликдан фойдаланиш»ни қоралади ва Нур-Султонни «сиёсий плюрализм ва рақобатга йўл қўйишга чақирди. «Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрига кўра, ушбу қарор Европа Парламенти томонидан қабул қилинганидан бир неча ой ўтгач, Қозоғистон расмийлари бу йўналишда ҳеч қандай қадам ташламадилар. Шу билан бирга, фаолларга қарши жиноий ишлар кўпаймоқда. Уларнинг аниқ сони номаълум.

XS
SM
MD
LG