Ссылки доступа

Чехия Россиядан портлашлар учун 25 миллион евро товон пули талаб қилди


Этот снимок сделан 20 октября 2014 года у селения Врбетице, через четыре дня после взрыва (архив)
Этот снимок сделан 20 октября 2014 года у селения Врбетице, через четыре дня после взрыва (архив)

Чехия ҳукумати Россиядан 2014 йилда ҳарбий омборларда содир бўлган портлашлар натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилди. Портлаш натижасида Чехия Республикасининг икки фуқароси ўлдирилди, Врбетитсе қишлоғига моддий зарар етказилди.

Сўралган товон пули 25 миллион еврони ташкил қилади.

Душанба куни Чехия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мартин Смолек Россиянинг Прагадаги элчиси Александр Змеэвскийга етказилган зарарни тўлиқ қоплашни талаб қиладиган дипломатик нотани топширди. Бу ҳақда душанба куни “Млада Фронта Днес” газетаси хабар берди.

Компенсациянинг тахминан ярми Злин вилояти (Чехия Республикасининг жануби-шарқида) минтақавий бюджетига, қолган ярми боқувчисини йўқотган оилаларга ва мулкига зарар етказилганларга берилади.

Чехия ҳукумати Россия махсус хизматларининг 2014 йилги портлашларга алоқадорлигини расман шу йилнинг 17 апрелида эълон қилди. Икки Россия фуқароси қидирувга берилган — Александр Петров ва Руслан Боширов. Илгари улар Британия ҳукумати томонидан қидирувга берилган эди. 2018 йил март ойида Петров ва Боширов Солсбери шаҳрида ГРУ собиқ зобити Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлия ҳаётига суиқасд қилишди.

XS
SM
MD
LG