Ссылки доступа

АҚШ Ироқ ва Суриядаги нишонларга зарба берди


АҚШ якшанба куни Ироқ ва Суриядаги Эрон қуролли гуруҳларнинг нишонларига ҳаво ҳужумларини бошлади

Америка қўмондонлиги маълумотларига кўра, зарбалар қурол-аслаҳа омборлари ва кучли нуқталарга — Суриянинг икки жойида ва Ироқнинг бир қисмида амалга оширилган. АҚШ ҳарбийлари зарбалар натижасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ҳақида маълумотга эга эмаслар. Гуруҳлардан бири унинг тўрт аъзоси ўлгани ҳақида хабар берган.

Зарбалар АҚШнинг Ироқдаги мақсадларига қарши ракета ҳужумларига жавобан берилган.

АҚШ президенти Жо Байден ўз инаугурациясидан бери иккинчи марта Ироқ ва Суриядаги нишонларга ҳужум қилишни буюрди.

Реутерс таъкидлаганидек, Қўшма Штатлар ҳозирда Эрон билан «ядровий келишув»га қайтиш тўғрисида музокаралар олиб бормоқда, бироқ шу билан бирга Теҳронга у билан боғлиқ қуролли гуруҳлар Ироқдаги Америка ҳарбийларига тегмаслиги кераклигини аниқ кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG