Жапаровнинг таъкидлашича, икки мамлакат халқлари учун 28-30 апрель кунлари содир бўлган фожиали воқеалар «оғир тарихий синовлар ва қайғу кунлари» бўлди.
«Шуни таъкидлашни истардимки, иккала томон ҳам келажакда қуролли тўқнашувнинг такрорланишига йўл қўймаслиги керак. Қирғизистон ва Тожикистон халқлари қадим замонлардан буён қардош бўлиб келган, қирғизлар ва тожиклар доимо яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларни сақлаб келмоқдалар».
Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабаридан келиб чиқадики, Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон икки мамлакат чегарасидаги можарога изоҳ бермаган. Унинг сўзларига кўра, Тожикистон Содир Жапаровнинг расмий ташрифига катта аҳамият беради ва мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг «ижодий ривожланишидан самимий манфаатдор».
«Тожикистон ва Қирғизистон конструктив равишда кўп томонлама асосда ўзаро алоқада бўлмоқдалар ва сиз билан барча муносабатларимизнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишга тайёр», деди Раҳмон.
Имомали Раҳмон Қирғизистон Президентини Тожикистонда кутиб олган, аммо чегарадаги можаро ҳақида ҳеч нарса демаган.
Айни пайтда президентлар тет-а-тет учрашувини ўтказмоқдалар, ундан сўнг мамлакатлар раҳбарлари музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттиради. Озоди манбаларининг айтишича, музокаралар якунлари бўйича тўртта ҳужжат имзоланади. Ҳужжатлар таркиби ҳанузгача сир тутилмоқда.
Имзолаш маросимидан сўнг, Имомали Раҳмон ва Садир Жапаровларнинг қўшма брифинги бўлиб ўтади.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув 28-30 апрель кунлари содир бўлди. Натижада Қирғизистон томонидан 154 киши жароҳат олди, 36 киши ҳалок бўлди, уларнинг иккитаси болалардир. Тожикистон расмийлари 19 киши ўлган ва 87 киши яраланганини расман эълон қилди.
Иккала мамлакат ўзаро айбловларни жўнатишди, Қирғизистон ва Тожикистон назорат органлари оғир моддалари бўйича жиноий иш қўзғашди.