Ссылки доступа

Бишкекда ёлғон маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилинишига қарши акция ўтказилмоқда


30 июнь куни Бишкекда акция ўтказилмоқда, унинг иштирокчилари Жўқорғи Кенгесдан «Нотўғри ва ёлғон маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилишни рад этишни талаб қилмоқда.

Фаолларнинг таъкидлашича, ушбу ҳужжат Қирғизистондаги сўз эркинлигига таҳдид солади.

Парламентнинг бугунги йиғилишида қонун лойиҳаси ташаббускори Гулшат Асилбеева ҳужжатни муҳокама қилишни кун тартибига киритишни сўради.

Ўтган йили депутатлар Гулшат Асилбеева ва Айнура Осмонова томонидан таклиф қилинган қонун лойиҳаси «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисида» деб номланиб, тўққиз моддадан иборат эди. Унда Интернет фойдаланувчилари, веб-сайт эгалари ва Интернет-провайдерларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари кўрсатилган.

Фуқаролик жамиятининг норозилигидан сўнг, қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқишга юборилди. Шу мақсадда парламентнинг тегишли қўмитаси томонидан келишув гуруҳи тузилди. Энди ҳужжат «Нотўғри ва ёлғон маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида» деб номланган.

Жамият расмийлар мамлакатда сўз эркинлигини «жиловламоқчи» бўлишидан қўрқади ва парламентдан қонун лойиҳасини рад этишни сўрайди.

XS
SM
MD
LG