Ссылки доступа

АҚШ қўмондони Афғонистонда фуқаролар уруши бошланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди


Командующий войсками США и НАТО в Афганистане генерал Остин Скотт Миллер
Командующий войсками США и НАТО в Афганистане генерал Остин Скотт Миллер

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучларининг қўмондони генерал-лейтенант Остин Скотт Миллер Афғонистондаги можаронинг авж олиши бу мамлакатда фуқаролар урушига олиб келиши мумкин деб тахмин қилди.

Миллернинг сўзларига кўра, Афғонистондаги толибларнинг радикал ҳаракати жангарилари томонидан янги ҳудудларни эгаллаб олиниши ва уларнинг тезлиги бу мамлакат билан чегарадош давлатлар ҳукуматларида ташвиш туғдириши керак. Шу билан бирга, АҚШ ва НАТО кучларининг Афғонистондаги қўмондони таъкидлашича, жаҳон ҳамжамиятининг асосий вазифаларидан бири Афғонистондаги тинч аҳолининг «умидларини йўқотишини олдини олиш ва бу натижа улар учун олдиндан ҳал қилинган деб ўйлашдир.»

БМТ маълумотларига кўра, толиблар Афғонистондаги 370 та тумандан 50 тасини 1 майдан бери — НАТО қўшинлари олиб чиқиб кетила бошлангандан кейин ўз назорати остига олган. Толиблар фақат Тожикистон билан чегарадош АИРнинг тўрт вилоятида Таҳор вилоятининг Чаҳеб, Янги-Қалъа, Даркад, Дашти-Қала, Хожагор округларини, Дашти-Арчи, Имом-Соҳиб ва Калай-Зол округларини эгаллаб олдилар.

Бунга жавобан «Толибон» радикал ҳаракати вакили Забеҳулло Мужоҳид Озоди радиосига Америка Қўшма Штатлари Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни кечиктириш билан Қатарда эришилган келишувларни бузаётганини айтди. «Қўшма Штатлар, ушбу келишувларга мувофиқ, Толибонга қарши операциялар ўтказишга ҳақли эмас ва агар келишув бузилган тақдирда, қаттиқ қасос олишга тайёр бўлиши керак».

29 июнь куни АҚШ ва НАТО кучларининг Афғонистондаги қўмондони генерал-лейтенант Остин Скотт Миллер ABC телеканали мухбирларига интервью бериб, мамлакатдаги радикал толиблар позицияларининг мустаҳкамланишидан жиддий хавотирда эканлигини ҳам айтди.

«Толибон ҳаракатининг радикаллари Афғонистонда ҳокимиятни ҳарбий тарзда эгаллаб олишга ҳаракат қилишлари мумкин. Хавфсизлик ҳолатига назар ташласангиз, бу АҚШ ва НАТО учун яхши эмас. Афғонларнинг ўзи ҳам буни яхши эмаслигини тушунишади. Толибон ҳаракатга келмоқда» деди у.

Америкалик генерал урушдан азият чеккан ушбу мамлакатга фақат сиёсий ечим тинчлик олиб келишини таъкидлади: «Фақатгина сиёсий келишув Афғонистонга тинчлик олиб келиши мумкин. Ва бу нафақат сўнгги 20 йилга тегишли. Сўнгги 42 йил ичида шундай бўлган», — деди у.

14 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден Америка ҳарбий кучларининг Афғонистондан 9 сентябрь воқеаларининг 20 йиллигига қадар тўлиқ чиқарилишини эълон қилди. Унга кўра, 1 майдан бошлаб Америка ҳарбийлари мамлакатни тарк этишни бошлайди ва Афғонистондаги вазиятдан қатъий назар, шошилмасдан кетишни бошлайди. Қўшма Штатлар босқинчиликнинг асосий вазифасини ҳал қилди — Афғонистон бундан буён Қўшма Штатларга қарши ҳужумлар учун база сифатида ишлатилмаслигини таъминлаш, деди Байден.

XS
SM
MD
LG