Ссылки доступа

Владимир Путин Спутник V вакцинаси билан эмланганлигини эълон қилди


Президент России Владимир Путин

Россия президенти Владимир Путин янги турдаги «Спутник V» коронавирусига қарши Россия вакцинаси билан эмланганлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бундан кейин унинг ҳарорати бироз кўтарилган, аммо эртасига ҳаммаси жойига қайтган. Президент бу ҳақда «Тўғридан-тўғри эфир» пайтида маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланганини айтди.

«Коронавирусга қарши эмланган вақтимда иккита вакцина бор эди. Иккиси ҳам яхши. Вакцина танлашда шифокорлар билан маслаҳатлашмадим. Танишларим қандай вакцина олишганига эътибор қаратдим ва «Спутник V» вакцинасини қабул қилдим», деди у.

Путиннинг сўзларига кўра, иккинчи эмланишдан сўнг унинг тана ҳарорати кечқурун 37,2 даражага кўтарилган, эрталаб эса меъёрий даражага тушган. У вакцинанинг ҳеч қандай ножўя таъсирини сезмаганини айтди.

Россия президенти атрофидагилар эмлангандан кейин ҳам коронавирус юқтирганини эътироф этаркан, касалликни енгил ўтказишганини айтди.

XS
SM
MD
LG