Ссылки доступа

Ҳибсга олинган тожик диний уламоси Абдуллобек Қувватбеков экстремизмда айбланмоқда


Cвященнослужитель Абдуллобек Кувватбеков, извеcтный как Мавлави Абдулло Язгуломи
Cвященнослужитель Абдуллобек Кувватбеков, извеcтный как Мавлави Абдулло Язгуломи

Озоди радиоси манбасига кўра, диний уламони ҳибсга олиш муддати икки ойга узайтирилган.

Мавлави Абдулло Язғуломи энди Тожикистон Адлия вазирлигининг Н1 тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Руҳоний оммавий ахборот воситалари ёки Интернет орқали экстремистик ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган оммавий чақириқларда айбланмоқда, у 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Манбанинг қўшимча қилишича, диний уламо қариндошлари билан тергов изоляторида учрашув шаклида мулоқот қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ, Мавлави Абдулло Язғуломининг укаси Қувватбек Қувватбековнинг сўзларига кўра, унинг қариндошлари тергов изоляторига овқат ва озиқ-овқат олиб келишади, аммо ҳибсга олинган пайтдан бери уларнинг ҳеч бири уни кўрмаган.

Ўтган ҳафта Мавлавий Абдулло Язғуломининг ватани — ҒБАВнинг Ванж туманидаги Язгул қишлоқ жамоатида маҳаллий аҳоли унинг озод қилинишини талаб қилиб митинг ўтказди. Митингни полиция ходимлари тарқатиб юборди, учта иштирокчи ҳибсга олинди.

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеода одамлар диний уламонинг зудлик билан озод қилинишини талаб қилаётгани кўрсатилган. Ҳибсга олинган намойишчилар жамоат тартибини бузганликда айбланган.

18 июнь куни уламонинг қариндошлари хабар беришича, эрталаб саккизта ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими уламонинг уйига келиб, Мавлави Абдулло Язғуломи ва унинг укаси Иззатуллони олиб кетишган.

Ички ишлар ходимлари ўзлари билан диний китобларни олиб, 80 минг долларни олиб қўйишган. Ҳибсга олинган кишининг қариндошларидан бирининг сўзларига кўра, уламо бу пулни ҳалол топган: у яқинда Ванждан Душанбега сотиш учун олма билан учта КамАЗ юк машинасини олиб келган. Ушбу пулга Мавлави Абдулло Язғуломи ўз фарзандлари учун Душанбедан уй сотиб олмоқчи эди.

Мавлави Абдулло Язғуломи ижтимоий тармоқлардаги видеофильмларида диндорларни диний ва миллий бирдамликка чақирди. Бошқа манбаларга кўра, уламо асосан «руҳий касалликларни даволаш» билан шуғулланган. Манбаларнинг таъкидлашича, айнан ушбу видеолар ҳибсга олиниши ва унга қарши жиноий иш қўзғатилишига сабаб бўлган.

Абдуллобек Қувватбековнинг укаси Изатулло Қувватбеков ҳибсдан озод қилинди. У акаси билан 18 июнь куни Душанбе шаҳрида ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG