Ссылки доступа

Осиё 360°: аравакаш болалар (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Осиё 360°: аравакаш болалар. Қорасу бозори "Дордой" бозоридан кейин Марказий Осиёда иккинчи ўринда туради. (видео Директ)

- «Дўстлик дараҳти» - тожик-қирғиз чегарадош қишлоқлар аҳолиси ҳаёти ҳақида фильм​. (видео Директ)

- Озодлик суриштируви: Миллиардлаб долларлик COVID бизнеси ҳам Мирзиëев учун Шоввозсойни қурган олигархларга тегди. Мирзиëев пандемияга қарши курашга 80 триллион сўм сарфлаганини айтди. Бу қарз пулларнинг каттагина қисми президент ва Бош вазир қарорлари билан легаллаштирилган схемалар орқали Очилбой Раматов¸ Бахтиëр Фозилов¸ Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошқарувидаги монополист ширкатлар ҳисобига ўтди. (видео)

- Қирғизистонда яна "ёлғон маълумотлардан" ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда. (видео Настоящее время)​

- Москвадаги кафе ва ресторанларга кимлар ташриф буюриши мумкин эканлиги маълум қилинди. Унга кўра 28 июндан бошлаб кафе ва ресторанлар фақат махсус QR кодли фуқароларни қабул қилишади. (видео Директ)​

- Афғонистонда толиблар мамлакат ҳудудининг 70 фоизини босиб олди. (видео Настоящее время)

- Толибон таҳдиди. Ўзбекистон чегарага қўшин тортди. 23 июнь куни Балх вилоятининг Шўртепа туманидан Афғонистон ҳукуматининг 53 аскари Толиблардан қочиб, Ўзбекистонга ўтди. Бир кун аввал Қундуз вилоятидан Тожикистонга 134 афғон аскари қочиб ўтганди. (видео)

- “Ҳукумат Тиктокни ёпмасдан, уни ривожлантириши керак!”. Tik Tok вақт ўғрисими ёки эркин дунёқараш ифодасими? Ёшлар орасида кенг тарқалаётган бу тармоқ шунчалик хатарлими? Бу саволларга Tik Tok да 500 мингдан зиёд обуначиларга эга тиктокер Азамат Қаххоров жавоб бериб кўрди. (видео)

- Фалаж: Ҳаёти қил учида турган Элдорбек. 41 ёшли Фарида Ибрагимова икки ўғил онаси. Аммо унинг кичик ўғли Элдорбек 15 йилдан бўён тўшакка михланган. ДЦП ташхиси билан Элдорбекнинг аҳволи тобора оғирлашиб бормоқда. Уни даволашга оиланинг пули йўқ. Элдорбекни даволатиш учун учун ҳеч қаердан ёрдам келмайди. (видео)

- Президент борган маҳалла қувурини кесишга келган газчиларни ҳайдади. Шеробод туманидаги Боғиобод маҳалласи аҳолиси газ қувурларини узиш учун борган туман газ идораси ишчиларини қувиб солди. 1100 киши номидан Озодликка тушган хатда қайд этилишича, уларга президентнинг Сурхондарёга сафаридан олдин маҳаллани табиий газга улаб бериш ваъда қилинган эди. (видео)

- Бишкекда кийимларни бепул тарқатадиган дўкон очилди. Дўконда муҳтожлар кийим-кечак, пойабзал, ўйинчоқлар ва ҳатто озиқ-овқат маҳсулотларини бепул олишлари мумкин. (видео)​

- Президент учун шоу: Маҳалла хотин-қизларига “тикувчилар” ролини ўйнаб бериш топширилди​. (видео)

- Футбол эксперти: Ўзбек футболига муносабат тубдан ўзгарганидан кейин натижа бўлади. Жорий йилнинг 15 июнида футбол буйича Ўзбекистон терма жамоаси мухлисларининг орзуларини яна ушалмади. Саудия Арабистони билан бўлган учрашувда ўзбек тўптепарлари 3:0 ҳисобига мағлуб булди. Энди узбек футболчилари 2022 йил Катарда буладиган Жахон чемпионатининг финал босқичида катнаша олмайди. (видео)

- "Кўзбўямачилик учун қилинган "Обод маҳалладан" зиён кўряпмиз". Қарши шаҳрининг 6 500 нафарга яқин ахолиси истиқомат қиладиган Мағзон МФЙ. Чаҳар марказидан узоқ бўлмаган ҳудуд "Обод Маҳалла" дастурига кирган. Қурулиш ва ободонлаштириш ишлари авжида. Аммо ҳудуннг Обод маҳалла дастурига кирганидан севинган маҳалла аҳлининг қувончи узоққа чўзилмади. (видео)

- Тожикистонга толиблар билан зиддият авж олганлиги сабабли Афғонистондан 30 минггача қочкин келиши кутилмоқда. (видео Настоящее время)

- Озодлик Суриштируви: "Янги Ўзбекистон" метроси ҳаёт учун хавфлими? Яқин-яқингача Тошкент метросида суратга олиш тақиқланганди. Метро ичини фақат расмий видеоларда кўриш мумкин бўлган. Аммо сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар Тошкент метросидаги фавқулодда ҳодисалар акс этган видеоларга тўлиб кетди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG