Ссылки доступа

Ҳиндистонда ўнлаб коронавирусдан вафот этганларнинг жасадлари Ганга дарёсига оқизилмоқда


Ҳиндистонда COVID-19 қурбонлари сони 400 мингга яқинлашмоқда. Расмийларнинг таъкидлашича, 30 июнь кунининг ўзида коронавирусдан 900 киши вафот этган ва шу кунга қадар мамлакатда жами 30 миллион киши вирусни юқтирган.

Ҳиндистонда ёғингарчилик мавсуми бошланиши билан яна бир муаммо пайдо бўлди. Коронавирусдан вафот этганларнинг жасадлари Гангада оммавий оқмоқда. Маълум қилинишича, булар коронавирусдан ушбу баҳорда ўлганларнинг жасадлари. Вафот этганларнинг қариндошлари молиявий қийинчиликлар туфайли мархумларнинг жасадини куйдира олмаган, шу сабаб жасадлар дарёга туширилган ёки шошилинч равишда қумлоқларга кўмилган.

Маҳаллий аҳоли Ражу Чандалнинг айтишича, «бу ерга яқинларини кўмган одамлар муаммо туғдирган. Гангадаги сув сатҳи кўтарилиб тошиб кетганда, саёз қабрларни ювиб ташлайди. Қолдиқларни эса қарғалар ва уйсиз ҳайвонлар ейди».

Ҳиндистоннинг Оллоҳобод шаҳри маъмуриятининг таъкидлашича, фақат сўнгги уч ҳафта ичида 150 та жасад ёқиб юборилган ва Гангада пайдо бўлган.

Оллоҳободда яшовчи Депин Кумарнинг сўзларига кўра, «Баъзи одамлар ўликларни дарёга ташлашади ва сув уларни олиб кетмоқда. Сув сатҳининг кўтарилиши билан кўплаб ўлик одамлар ҳам эрозияланган саёз қабрлардан дарёда оқади ва инфекция юқтириш хавфи ортади.»

Оллоҳобод маъмуриятига кўра коронавирус вируси авж олган паллада Ганг дарёси соҳилига 600 тагача одам кўмиган бўлиши мумкин. Ҳиндлар, уларнинг одатига кўра, жасадларни ёқиб юборадилар ва кулни сувга ташлайдилар. Ушбу маросим 100 долларгача туради, аммо Ҳиндистондаги энг қашшоқ аҳолисида бундай пул йўқ. Шунинг учун, баъзи одамлар муқаддас дарё ҳисобланган Ганга соҳилига ўз яқинларини кўмишади.

1,3 миллиард одам яшайдиган Ҳиндистонга коронавирус бошқа мамлакатларга қараганда жиддий таъсир қилди.

XS
SM
MD
LG