Ссылки доступа

Душанбедаги Туркия Мудофаа вазирлиги раҳбари терроризмга қарши кураш масаласини кўтарди


Туркиянинг миллий мудофаа вазири Хулуси Акар Тожикистонга келди ва у ерда тожикистонлик ҳамкасби билан терроризмга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди.

Туркия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Хулуси Акар Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо билан учрашган ва икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган. Хусусан, у «Тожикистон Туркиянинг Марказий Осиёдаги муҳим шериги» эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Хулуси Акар Туркия «мудофаа, хавфсизлик ва ҳарбий саноат соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга», шунингдек чегара хавфсизлиги ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёрлигини таъкидлади.

Тожикистон расмий тузилмалари Акарнинг ташрифи тўғрисида биронта ҳам хабар тарқатмаган. Анадолу агентлигининг хабар беришича, Хулуси Акар Тожикистон расмийлари билан учрашувда ФEТОга қарши кураш масаласини кўтарган ва «буни муҳим масала деб ҳисоблаган».

Анқара ФEТОни туркиялик воиз Фатҳуллоҳ Гулен билан боғлаб, уни 2016 йилда фитна уюштиришда айблади. Айни пайтда АҚШда истиқомат қилувчи Фатҳуллоҳ Гулен Туркия ҳукуматининг айбловларини асоссиз деб атади.

Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар Тожикистонга ташрифидан олдин Қирғизистонда бўлган ва ФEТОга қарши кураш масаласини Қирғизистон расмийлари олдида гаплашган.

XS
SM
MD
LG