Ссылки доступа

Палов индекси: Энг қиммат палов Тошкентда, арзони Наманганда


Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси июнь ойи учун палов индексини эълон қилди. Палов индексида мамлакатнинг барча ҳудудларидаги “Ош марказлари”да тайёрланадиган паловнинг ўртача нархлари ҳисоб-китоб қилинган.

Июнь ойида энг арзон палов Наманганда бўлган. Бу ерда бир порция ош 14,7 минг сўмдан, бир кило ош 102 минг сўмдан сотилган. Наманганда палов нархи май ойига нисбатан 2 фоизга қимматлаган.

Энг қиммат палов Тошкент шаҳрида тайёрланиб, унинг бир порцияси 23 минг сўмдан, килоси 161 минг сўмдан сотилган. Тошкент шаҳрида палов нархи май ойига нисбатан июнда 13 фоизга қимматлаган.

Статистика қўмитаси 2020 йил 10 январда “Палов индекси” маълумотларини шакллантирилиш жорий этилаётгани тўғрисида хабар қилган эди.

Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос “хусусиятлари”ни инобатга олиб, Европанинг аксарият мамлакатларида “Big-Mak индекси”, Россия Федерациясида “Оливье индекси” маълумотлари шакллантирилади.

Ўзбекистонда энг оммавий таом – “Палов индекси” маълумотларини шакллантириш бошланган.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

XS
SM
MD
LG