Ссылки доступа

Депутатлар Қирғизистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилишни таклиф қилмоқда


Жўқорғи Кенгеснинг айрим депутатлари «Қирғизистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Ҳужжат 1 июлдан бошлаб жамоат маҳкамасига тақдим этилди.

Қонун лойиҳасида унчалик оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар учун судланганлар: 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар, И ва ИИ гуруҳ ногиронлари, оилада ягона боқувчиси бўлган маҳбуслар озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазодан озод қилиш кўзда тутилган. Қонун лойиҳа Икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган болалари бўлган ёки ногирон болалари бўлган, биринчи марта унчалик оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлар, шунингдек, муддати ўтмаганлиги бир йилдан кам бўлган аёллар ва вояга этмаганларининг жазосини енгиллаштиришни назарда тутади. Ушбу шартлар ўта оғир жиноятларни содир этган шахсларга тааллуқли эмас.

Депутатларнинг фикрига кўра, агар юқоридаги тоифадаги шахслар қочқинликда бўлса, лекин қонун кучга кирган кундан бошлаб 3 ой ичида ўз ихтиёри билан пайдо бўлса, уларга нисбатан ҳам амнистия қўлланилади.

Шунингдек, унчалик оғир бўлмаган жинояти учун судланганлар учун ўталмаган муддатни икки бараварга, оғир жиноят учун судланганлар учун учдан бирига, ўта оғир жиноят учун судланганларга тўртдан бирига қисқартириш таклиф қилинмоқда.

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинадиган бўлса, Жазони ижро этиш давлат хизматининг прогнозига кўра, жазони ўтаётган 153 киши озод қилинади, бошқа 951 шахс қонун остида бўлиши мумкин бўлган шахслар қидирувда. Жазони ўташ муддатлари 3 минг 127 кишига нисбатан қисқартирилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG