Ссылки доступа

Қирғизистонда суд фаол Жэниш Молдокматовнинг қамоқ муддатини узайтирди


1 июль куни Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди Жэниш Молдакматовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини узайтирди.

Судда хабар қилинганидек, муддат 6 сентябргача 1-тергов изоляторида ушлаб туриш билан узайтирилди.

Сиёсатчининг адвокати Урмат Сидиқовнинг таъкидлашича, ҳимоячи суд қароридан норози ва юқори инстанцияга шикоят қилмоқчи.

Жениш Молдокматов 6 май куни оммавий тартибсизликларни уюштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Первомайский туман судининг қарори билан фаол 6 июлгача 1-тергов изоляторида ҳибсга олинган. Ҳимоячи шаҳар судига мурожаат қилиб, Молдокматовни уй қамоғида озод қилишни илтимос қилди, аммо суд унинг эҳтиёт чорасини ўзгартирмади.

Молдокматовнинг адвокати ўз мижозининг ҳибсга олинишини сиёсий таъқиб деб билади. Аввалроқ Молдокматовнинг ўзи полициядаги сўроқларни сиёсий мавқейи билан боғлаган эди.

XS
SM
MD
LG