Ссылки доступа

Филиппин жанубида ҳарбий самолётнинг қулаши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди


На месте крушения в провинции Сулу

Сўнгги маълумотларга кўра камида 45 киши Филиппин жанубида ҳарбий самолёт қулаши қурбонига айланди.

Ўнлаб одамлар лайнернинг ёнаётган қолдиқлари остидан чиқариб олинди.

Хабарга кўра, самолёт Сулу вилоятидаги Жоло оролида қўниш чизиғига чиқа олмаган. Самолётда 90 дан ортиқ киши, асосан ҳарбий хизматчилар бўлган. Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, ерда ҳам учта қурбон бўлган фуқаро бор.

Якшанба куни маҳаллий вақт билан тушга яқин қулаган самолёт — Lockheed C130 Hercules. У ерга кучли қулаш таъсирида портлади ва аланга олди. Ҳодиса натижасида беш киши бедарак йўқолган. Тирик қолганлар энг яқин ҳарбий касалхонага ётқизилган.

Минтақавий армия кучлари томонидан берилган баёнотга кўра, бир неча аскар қулаш пайтида самолётдан сакраб тушганини кўришган, деб хабар берди BBC.

Ҳалокатга учраган самолёт 1988 йилда биринчи парвозини амалга оширган. Узоқ вақт давомида у АҚШ ҳаво кучлари таркибида бўлган ва фақат шу йилнинг январида Филиппинга кўчирилган.

4 июль куни лайнер томонидан ташилган ҳарбийлар минтақага радикал исломий гуруҳлар аъзолари, жумладан Абу Сайяф гуруҳи жангариларига қарши туриш учун юборилган. Расмийларнинг сўзларига кўра, самолёт уриб туширилиши мумкинлиги тўғрисида ҳали бирон бир далил йўқ. Ҳалокат сабабларини текшириш давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG