Ссылки доступа

Оммавий тадбирлар тўхтатилди, тўй ва маросимларни ўтказиш бўйича янги чеклов жорий қилинди


Ўзбекистонда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилди.

ССВ қайдича, мазкур қарорни Республика махсус комиссияси мамлакатдаги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилган.

Қарорга мувофиқ, оммавий тадбирларни ўтказиш, очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъи назар, бутунлай тўхтатилади. Аввалроқ (жорий йилнинг 1 майидан) Ўзбекистонда концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилганди.

Айни пайтда спорт мусобақаларини томошабинларсиз ўтказишга рухсат берилган.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси масъул ташкилотларнинг тегишли таклифлари инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 1 августидан эътиборан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берган.

Аввалги чекловга мувофиқ (шу йил 1 апрелидан), тўйхоналарда ўтказиладиган оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларда кўпи билан 100 киши иштирок этишига рухсат берилганди.

XS
SM
MD
LG