Ушбу лавозимда у Тожикистон раҳбарининг фармонига биноан нафақага чиққанлиги муносабати билан Туркиядаги элчи лавозимидан озод қилинган Маҳмадали Ражабиённи алмаштирди.
Ашрафжон Гулов Тожикистоннинг собиқ энергетика ва саноат вазири Гул Шералининг ўғли ва Президент Имомали Раҳмоннинг куёвидир. Илгари у Солиқ қўмитаси, Миллий банк, Тожикистоннинг Бельгиядаги элчихонасида ишлаган, 2014 йилдан буён Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги Бош консули бўлган.
Ашрафжон Гулов Президент Имомали Раҳмоннинг бешинчи қизи Парвина Раҳмоновага уйланган.
Имомали Раҳмоннинг 7 қизи ва 2 ўғли бор. Унинг тўнғич ўғли Рустами Имомали — Тожикистон парламентининг юқори палатаси бўлган Мажлиси Миллий раиси ва Душанбе мери. Раҳмоннинг тўнғич қизи Озода Раҳмонова Тожикистон Президенти ижроия идораси раҳбари. Ва унинг эри Жамолиддин Нуралиев Тожикистон Миллий банки раисининг биринчи ўринбосари.
Тожикистон раҳбарининг яна бир куёви Шамсулло Сохибов — кўп қиррали “Фароз” компаниясининг эгаси. Ҳасан Асадуллозода — Тожикистон президентининг рафиқасининг укаси, мамлакатдаги энг йирик кредит ташкилоти — “Ориенбанк” ни бошқаради.