Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашишди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 5 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида Марказий Осиё минтақасида Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилишди.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, президентлар Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашганлар.

Ш. Мирзиёев ва Э. Раҳмон бўлажак олий даражадаги тадбирларни, шу жумладан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш режасини ҳам кўриб чиққанлар.

Сўнгги ҳафталарда ҳам Ўзбекистон, ҳам Тожикистонга чегарадош бўлган Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” ҳаракати жангарилари ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олиб, чегараолди туманларида вазият кескинлашиб бораётгани, АҚШ ҳукумати Марказий Осиёнинг уч давлати - Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан НАТО кучлари билан ҳамкорлик қилган, айни пайтда Толибондан қочишга уринаётган 9 мингга яқин афғонистонликни вақтинча ўз бағрига олишни сўрагани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

XS
SM
MD
LG