Ссылки доступа

Қирғизистонда яна қўшхотинликни қонунийлаштириш таклиф қилинди (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Қирғизистонда яна қўшхотинликни қонунийлаштириш таклиф қилинди. (видео Настоящее время)

- Яккабоғдаги "бой" қашшоқ оиланинг бир куни. Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани, “Ишкент” маҳалласида истиқомат қилувчи Искандаровлар оиласи авария ҳолатидаги уйда яшамоқда. Оила бошлиғи 58 яшар Абдуалим Искандаров олти йил аввал умуман кўрмай қолган, иккинчи гуруҳ ногирони. Маҳалла фаоллари ҳисобича, ушбу оилани камбағал оилалар рўйхатига киритиб бўлмайди. Ҳар ҳолда оиланинг 1 сигири, 7та товуғи бор. (видео)

- Иссиқдан қочганлар Тошкент санаторийларида дам оляпти. Ўзбекистоннинг жануби ғарбида ҳаво ҳарорати сўнгги кунларда 43 даражадан тушмаяпти. Аҳоли уйларига ўрнатилган термометрлар 45 даража ва ундан ортиқни ҳам кўрсатди. Сўнгги йилларда ҳарорат кўтарилиб бораётган ёз ойларида жануби ғарбий вилоятлардан Тошкентга бориб ёзлайдиганлар кўпайди. (видео)

- Россиядаги муҳожирлар: Вакцинация керакми йўқми? Россияда касалланганлар сони яна кескин кўпаймоқда. 28 июн куни вирус орттирганлар сони 22 мингга етди. Эпидемиологик вазият ёмонлашаётган бир пайтда Роспотребнадзор савдо, транспорт, ошхона, маиший хизмат, коммунал хўжалик ва бошқа қатор соҳаларда ишловчиларни вакцинация қилишни тавсия этди. (видео)

- "Нега ўзбек боласи Англия боласи кўрадиган мултфилмни кўролмайди? Ўзбекистондаги болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган “Ақлвой” телеканали жорий хафтада “ўзбек менталитети ва маънавиятига зид келадиган саҳналарни топиб, устини бижиллатиш билан шуғулланадиган ходимни штат бирлиги сифатида штат жадвалига киритди”. (видео)

- Сатторий ишини қайта кўриш бошланди. Суд мажлисини ёзиб олишга рухсат берилмади. 29 июнда Термиз шаҳар судида самарқандлик судьялар гуруҳи блогер Отабек Сатторий иши бўйича апелляция жараёнини бошлади. Суднинг биринчи кунида фақат саноқли блогерлар судга киритилди. Уларга ҳам суд мажлисини ёзиб олишга рухсат берилмади. (видео)

- Ўзбек YouTube каналлари пулдан қуруқ қолмоқдами? YouTube тармоғи ўзбек блогерларига пул тўлашни тўхтатгани айтилди. Бироқ Озодлик Ўзбекистонда "YouTube"нинг монетизация тизими ҳеч қачон ишламагани яъни ўзбек ютуберларига пул тўланмаганини аниқлади. Аммо айрим ўзбек ютуберлари барибир ютуб орқали пул ишлаш йўлини топишган. (видео)

- Озодлик суриштируви: Миллиардлаб долларлик COVID бизнеси ҳам Мирзиëев учун Шоввозсойни қурган олигархларга тегди. Мирзиëев пандемияга қарши курашга 80 триллион сўм сарфлаганини айтди. Бу қарз пулларнинг каттагина қисми президент ва Бош вазир қарорлари билан легаллаштирилган схемалар орқали Очилбой Раматов¸ Бахтиëр Фозилов¸ Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошқарувидаги монополист ширкатлар ҳисобига ўтди. (видео)

- Қирғизистонда яна "ёлғон маълумотлардан" ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда. (видео Настоящее время)​

- Москвадаги кафе ва ресторанларга кимлар ташриф буюриши мумкин эканлиги маълум қилинди. Унга кўра 28 июндан бошлаб кафе ва ресторанлар фақат махсус QR кодли фуқароларни қабул қилишади. (видео Директ)​

- “Ҳукумат Тиктокни ёпмасдан, уни ривожлантириши керак!”. Tik Tok вақт ўғрисими ёки эркин дунёқараш ифодасими? Ёшлар орасида кенг тарқалаётган бу тармоқ шунчалик хатарлими? Бу саволларга Tik Tok да 500 мингдан зиёд обуначиларга эга тиктокер Азамат Қаххоров жавоб бериб кўрди. (видео)

- Фалаж: Ҳаёти қил учида турган Элдорбек. 41 ёшли Фарида Ибрагимова икки ўғил онаси. Аммо унинг кичик ўғли Элдорбек 15 йилдан бўён тўшакка михланган. ДЦП ташхиси билан Элдорбекнинг аҳволи тобора оғирлашиб бормоқда. Уни даволашга оиланинг пули йўқ. Элдорбекни даволатиш учун учун ҳеч қаердан ёрдам келмайди. (видео)

- Президент борган маҳалла қувурини кесишга келган газчиларни ҳайдади. Шеробод туманидаги Боғиобод маҳалласи аҳолиси газ қувурларини узиш учун борган туман газ идораси ишчиларини қувиб солди. 1100 киши номидан Озодликка тушган хатда қайд этилишича, уларга президентнинг Сурхондарёга сафаридан олдин маҳаллани табиий газга улаб бериш ваъда қилинган эди. (видео)

- Бишкекда кийимларни бепул тарқатадиган дўкон очилди. Дўконда муҳтожлар кийим-кечак, пойабзал, ўйинчоқлар ва ҳатто озиқ-овқат маҳсулотларини бепул олишлари мумкин. (видео)​

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG