Ссылки доступа

Европа Иттифоқи Минскдан Виктор Бабариконинг зудлик билан озод қилинишини талаб қилди


Бывший председатель правления ОАО "Белгазпромбанка", экс-претендент на пост президента Белоруссии Виктор Бабарико

6 июль куни Европа Иттифоқи Виктор Бабарико, ҳибсга олинган барча журналистлар ҳамда ўзларининг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилганликлари учун қамалганларни «зудлик билан ва шартсиз озод этишни» талаб қилди.

Европа ташқи ҳаракатлар хизмати (ЕТҲХ) вакили матбуот котиби Питер Стано ўз баёнотида 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Виктор Бабариконинг 2020 йил июнь ойидан бери ҳибсга олинганлигини таъкидламоқда, чунки у президентлик сайловларида қатнашиш учун сиёсий ҳуқуқидан фойдаланишга ҳаракат қилган, дея хабар қилмоқда “Deutsche Welle”.

Европа Иттифоқининг таъкидлашича, бу ҳукм яқинда сиёсий сабабларга кўра судда чиқарилган 125 дан кам бўлмаган адолатсиз ва ўзбошимчалик билан чиқарилган ҳукмлардан биридир. Ушбу жараёнлар кўпинча ёпиқ эшиклар ортида ва тегишли тартиб-қоидаларсиз амалга оширилар эди, деди Европа ташқи ҳаракатлар хизмати вакили Питер Стано ўз баёнотида.

Европа Иттифоқи Минскдаги режим «репрессия ва адолатсизликни тўхтатиши ва айбдорларни жавобгарликка тортиши керак» деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, Брюссел демократик мухолифат ва фуқаролик жамияти вакиллари билан инклюзив сиёсий мулоқотга чақиришда давом этмоқда. Европа Иттифоқи раҳбариятининг фикрига кўра, бундай диалог ЕХҲТ кўмагида янги, эркин ва адолатли сайловларга олиб келиши мумкин.

Белоруссия Олий суди Белгазпромбанкнинг собиқ раҳбари Виктор Бабарикони сешанба куни 14 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ҳукмга кўра, у жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди. Суд Бабарикони жуда катта миқдордаги пора олишда ва жиноий йўл билан олинган пулни қонунийлаштиришда айбдор деб топди. Бундан ташқари, собиқ банкир 145 минг рубль миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, у «ташкилий ва маъмурий вазифаларни бажариш» билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан беш йилга маҳрум этилди.

Ҳукм юқори суд томонидан чиқарилганлиги сабабли, Бабарико ушбу қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга эмас. Виктор Бабарико 28 июндаги сўнгги нутқида ўзининг таъқибини сиёсий сабаб ва Белоруссия президентлигига номзодини кўрсатиш истаги учун қасос деб билишини таъкидлади.

Виктор Бабарико ва сайловолди штабини бошқарган ўғли Эдуард билан бирга ўтган йилнинг июнь ойида ҳибсга олинган. Кейин Бабарико авторитар раҳбар Александр Лукашенко кетма-кет олтинчи муддатга қатнашган сайловларда номзод сифатида рўйхатдан ўтишга уринди. Ҳибсга олишдан уч кун олдин Белоруссия ҳукумати Белгазпромбанкни ўз назоратига олди ва фирибгарликда гумон қилиниб 10 дан ортиқ юқори менежерларни ҳибсга олди.

XS
SM
MD
LG