Ссылки доступа

Давлат хизматчилари ишга онлайн очиқ танлов асосида қабул қилинади


Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 сентябридан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ишга онлайн очиқ танлов асосида қабул қилинади. Бу ҳақда мамлакат президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 октябригача коррупция, манфаатлар тўқнашуви асосида тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат хизматчилари томонидан тадбиркорликда қатнашиши ҳуқуқий оқибатларини белгиловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 1 авгyстдан давлат харидлари соҳасидаги тендерлар натижалари очиқ эълон қилинади, давлат харидларида ҳамкорларни текшириш тартиби ишлаб чиқилади.

Шу йил 1 октябридан эса барча давлат органлари ва ташкилотлари, вилоят ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йил 1 декабридан ҳар йил якуни бўйича коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг эълон қилиб борилади. Яна 1 декабргача даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб “ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчилари мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитилади.

XS
SM
MD
LG