Ссылки доступа

Санэпидназорат масъули Ўзбекистонда мажбурий эмлов жорий қилиниши фикрини ёқлади


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда мажбурий эмлов жорий қилиш фикрини тўғри, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда мулозим 6 июль куни АОКАда бўлиб ўтган брифинг чоғида билдирган.

Н. Отабековга кўра, эмланиш орқали фуқаролар нафақат ўзларини, балки атрофдагиларни ҳам касалликка чалинишдан сақлашади.

Санэпидназорат масъули шундан келиб чиққан ҳолда балки Россиядаги каби эмланмаганларни иш жойига қўймаслик амалиётини жорий қилиш кераклигини ёқлаган.

Отабеков Ўзбекистонда 3 мингдан зиёд эмлаш маркази ва 800 та мобил гуруҳ ташкил этилгани, шунга қарамай, эмлаш даражаси пастлигича қолаётганини қайд этар экан, мамлакатда шу кунда эмлаш бепул ва ихтиёрий бўлиб қолаётганини урғулаган.

Аввалроқ ССВ мамлакатда сўнгги уч ой ичида аҳолининг 2 фоизи тўлиқ эмланганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG