Ссылки доступа

Туркманободда турар-жой биносидаги портлаш икки қаватни қулатди


Turkmenistan - Explosion in an apartment building in Turkmenabad.

Туркманободда 6 июль куни кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда v ва “Хроника Туркменистана” мустақил нашрлари хабар қилмоқда.

Turkmen.news хабарига кўра, портлаш 6 июль куни кечки соат 7 ларда Туркманобод шаҳрининг Гагарин микрорайонидаги 43-уйда содир бўлган. Портлаш натижасида бинонинг икки қавати қулаб тушди.

«Туркманистон хроникаси» ижтимоий тармоқларда, эҳтимол воқеа жойидан олинган видеони эълон қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, турар-жой биносидаги портлаш газ оқиб чиқиши туфайли содир бўлган.

«Туркманистон» хроникаси гувоҳларга асосланиб хабар беришича, портлаш натижасида бир неча киши ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG