Ссылки доступа

Жапаровнинг матбуот котиби Қирғизистоннинг Инандининг ўғирланишига алоқадорлигини рад этди


Қирғизистон расмийларининг Ўрхон Инандини ўғирлашда иштирок этиши ҳақидаги тахминлар мутлақо бемаъни, дея хабар қилди президент матбуот хизмати.

Биринчи кунларданоқ, унинг йўқ бўлиб қолиши маълум бўлгандан сўнг, Президент Садир Жапаров тезкор-қидирув тадбирларини кучайтириш, чегаралар устидан назоратни амалга ошириш ва Инандини қидиришда қўшимча кучларни жалб қилиш тўғрисида буйруқ берди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Эрбол Султонбоев айтиб ўтди.

«Бундан ташқари, маълум бўлишича, олдинроқ Ўрхон Инандини ўғирлашга учта уриниш бўлган, шундан кейингиси бизнинг махсус хизматимиз ходимлари томонидан тўхтатилган. Улар ундан эҳтиёт бўлишларини, соқчилар ҳамроҳлигида юришларини илтимос қилишди», — деди у.

Султонбоевнинг таъкидлашича, ўғирлаш масаласи турк томони олдида кўтарилган ва кеча ТИВда Туркия элчисига норозилик нотаси топширилган.

«Айни пайтда Туркия томонидан расмий жавоб олинмаган, аммо улар оғзаки равишда Ўрхон Инандининг Туркия фуқаролигидан чиқмаганлиги ва Туркия фуқароси эканлигини эълон қилишмоқда», — дея хулоса қилди президент матбуот котиби.

1 июнь кечаси “Сапат” халқаро таълим муассасаси президенти Ўрхон Инанди Бишкекда ғойиб бўлди. Полиция томонидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 170-моддаси («Одам ўғирлаш») бўйича жиноий иш қўзғатилган. Кейинчалик у Интерпол томонидан ҳам халқаро қидирувга берилган.

5 июль куни Туркия президенти Ражаб Эрдўғон халққа мурожаатида Туркия махсус хизматлари вакиллари Ўрхон Инандини мамлакатга олиб келганини айтди. Шу билан бирга, у ҳибсга олинган шахсни «ФEТОнинг Ўрта Осиёдаги етакчиси» деб атаган ва у Туркия адолатига топширилганлигини айтган.

Бу Қирғизистонда кенг жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди. 6 июль куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Аҳмет Садиқ Доғанга нота топширди ва Туркия томонини Ўрхон Инандини қайтаришга чақирди. Президент Садир Жапаров ҳам Қирғизистон Ўрхон Инандани қайтарилишини талаб қилишини айтди.

Ўрхон Инанди Туркияда туғилган, у Қирғизистонга 1995 йилда келган ва 2012 йилда Қирғизистон фуқаролигини олган.

XS
SM
MD
LG