Ссылки доступа

Гаити президентини ўлдиришда гумон қилинган тўрт киши отиб ўлдирилди


Полицейские у резиденции президента Гаити в Порт-о-Пренсе

Гаити полицияси бошлиғи Леон Чарлз пайшанба куни кечқурун хавфсизлик кучлари Президент Жовенел Моизга суиқасд қилишда гумон қилинган яна тўрт кишини отиб ўлдирганини айтди.

Чарлзнинг сўзларига кўра, тажовузкорлар уч полициячини гаровга олишган, аммо улар Гаити пойтахти Порт-о-Принсда ўтказилган операция давомида озод қилинган.

«Президент Жовенел Моизнинг гумон қилинган қотиллари бугун Миллий полиция томонидан ҳибсга олинган», деб ёзди алоқа вазири Франз Эквантус твиттерда.

Ҳужум 7 июлга ўтар кечаси содир бўлган, бир гуруҳ одамлар президент қароргоҳи ҳудудига кириб боришган. 53 ёшли Жовенел Моиз яраланган. Унинг рафиқаси Мартин Моиз ҳам жароҳат олган. Унинг аҳволи барқарор, оғир. У АҚШга даволаниш учун юборилган, деди Гаитининг Вашингтондаги элчиси Боксит Эдмонд президентнинг ўлими ҳақида аввалроқ хабар берилганидан кейин.

Суиқасд уринишидан бир кун ўтгач, расмийлар қотилликнинг баъзи тафсилотларини маълум қилишди, деб хабар бермоқда BBC. Бош вазир Клод Жозефнинг айтишича, ҳужум қилганлар чет элликлар бўлиб, инглиз ва испан тилларида гаплашишган. Гаитининг АҚШдаги элчисининг сўзларига кўра, тажовузкорлар АҚШнинг Гиёҳванд моддалар билан кураш бошқармаси агентлари кийимида бўлганлар, бу уларга Гаити президенти қароргоҳи биноларига кириб боришига ёрдам берган бўлиши мумкин. АҚШ Давлат департаменти вакили Моизнинг қотиллигига америкалик агентларнинг алоқаси борлигини рад этди.

Қўшни Доминикан Республикаси ҳукумати ҳужумчилар гуруҳи тўртта колумбиялик ва Гаити наркобаронлари билан боғлиқ учта венесуэлаликлардан иборат бўлганлигини истисно қилмади.

Ҳужум содир бўлган ҳудуддан видеолавҳалар Интернетда пайдо бўлди, унда қуролланган шахслар конвойи машиналардан тушаётгани акс этган. Ушбу видеонинг ҳақиқийлиги ҳали тасдиқланмаган, деб хабар қилмоқда BBC.

Сўнгги йилларда Жовенел Моизга қарши оммавий норозиликлар тартибсизликлар бўлиб келган. Президентнинг мухолифлари уни коррупцияда ва қуролланган тўдалар билан алоқада айблашди. Бундай тўдаларнинг Порт-о-Пренс пойтахтини бошқариш учун олиб борган кураши, БМТ маълумотларига кўра, жорий йилнинг июнь ойи бошидан буён шаҳардан камида 15 минг кишининг қочиб кетишига олиб келди. Гаити дунёдаги энг қашшоқ давлатлардан бири бўлиб, мамлакатдаги 11 миллионга яқин аҳолининг 60 фоизи кунига 2 доллардан кам маош билан кун кечирмоқда.

XS
SM
MD
LG