Ссылки доступа

Тожикистонда 8 ёшли Руфайдани шафқатсизларча ўлдирганлар учун жазони кучайтириш талаб қилинмоқда


Руфейда Иноятова

Рудакий вилоятидан бўлган 8 ёшли Руфайда Иноятованинг ўлдирилиши катта жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва фуқаролик фаоллари зўрлаганларга нисбатан қонунчиликни кучайтиришни талаб қилмоқда.

Расмийлар, ёш қизни зўрлаш ва шафқатсизларча ўлдириш бўйича тергов бошлаганини айтмоқда.

8 ёшли Руфайда Иноятовани шафқатсизларча ўлдириш 4 июль куни Рудакий тумани Навобод қишлоғида содир бўлди. Қариндошларнинг сўзларига кўра, Руфайда бувисининг уйида, ҳовлида 20-30 метр масофада жойлашган ҳожатхонага бориб, ғойиб бўлган. Эртаси куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари қизнинг парчаланиб кетган жасадини топдилар. Қўшни 30 ёшли Раҳматулло Гадоев шафқатсиз қотилликда гумон қилинмоқда.

«Эркак қандай қилиб қизни олиоб кетгани номаълум: пешин вақтида кўчада ҳеч ким йўқ эди, — дейди Руфайданинг холаси Зулайхо Одинаева. — Руфайдани излаш учун барча қўшнилар чиқиб кетишди. Раҳматуллонинг онасидан бошқа ҳамма. У уйнинг кириш қисмида ишлаётган эди. Унинг ҳеч қачон бизга яқинлашмаганига, қидирувга қўшилмаганига ҳамма ҳайрон бўлди».

Навобод қишлоғи аҳолиси Руфайдани қидириш тунда кечгача давом этганини айтишади. Улар қизни Совет Иттифоқи томонидан қурилган икки қаватли эски уйлардан ҳам, яқин атрофдаги далалардан ҳам қидиришган. Милиция ходимлари ит қидирувчиларни қидирувга жалб қилишди. Қизнинг бўлиниб кетган жасади фақат эртаси куни Раҳматулло Гадоевнинг ҳожатхонаси орқасидан топилган. Навобод қишлоғида яшовчи Одил Азизовнинг сўзларига кўра, Руфайда зўрланган, жасад қисмларга ажратилган ва қизнинг боши танадан ажратилган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, қотилликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинган, иш Рудакий тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Терговга халақит бермаслик учун расмийлар батафсил изоҳ беришдан тийилишмоқда.

Гадоевнинг ўзи ҳибсда, квартира ёпиқ. Гумондор ҳақида фақат унинг 30 ёшда, турмуш қурганлиги ва уч нафар фарзанди борлиги маълум. Гадоевнинг онаси Душанбедаги касалхонада ҳамшира бўлиб ишлайди.

Қишлоқнинг айрим аҳолиси илгари ўз қўшнисидан вояга етмаганларни йўлдан оздиришга уринишда гумон қилганликлари ҳақида хабар беришди.

Руфайданинг ўлдирилиши катта жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу даҳшатли жиноятни қоралаб, зўрлаганларга нисбатан қонунчиликни қатъийлаштиришни талаб қилишди. Тожикистондаги фуқаролик жамияти вакиллари парламентнинг юқори палатаси раиси Рустам Имомали номига юборилган, болаларга нисбатан зўравонлик глобал муаммо деб номланган мурожаат матнини туздилар.

«2020 йилнинг дастлабки олти ойи ичида вояга етмаганларга қарши жинсий зўравонликнинг 16 та иши маълум бўлди ва бу фақат оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги оммалашгани туфайли маълум бўлган ҳолатлар», — деб ёзади фуқаролик фаоллари.

Парламентнинг юқори палатаси шунингдек, ҳукумат ҳозирда Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини кўриб чиқаётгани, унга кўра бундай жиноятлар учун жиноий жавобгарлик кучайтирилгани ҳақида хабар берди. Янги қонун лойиҳасига кўра, тажовузкорлар ва педофилларни қандай жазо таҳдид қилиши ҳақида хабар берилмаган.

Руфайда ва унинг эгизаги Румейса 2013 йил июль ойида туғилган ва туғилган кунини бошқа куни нишонлашлари керак эди. Руфайданинг ота-онаси энди фақат битта истакка эга: қотилни қонуннинг тўлиқ ҳажмида жазолаш.

XS
SM
MD
LG