Ссылки доступа

Бишкек шаҳар ИИББ: Ўрхон Инандининг Қирғизистон паспортини олганлиги қонунийлигини текшириш 2019 йилда бошланган


8 июль куни Бишкек шаҳар ИИББ матбуот хизмати Ўрхон Инандини ўғирлаш бўйича судгача олиб борилган ишлар доирасида 2012 йилда у Туркия фуқаросининг паспортига эга бўлиб туриб Қирғизистон фуқаросининг шахсини тасдиқловчи паспорти ва умумий паспортини олганлиги аниқланди.

Марказий ички ишлар бошқармасининг маълумотларига кўра, у 2024 йил 23 сентябрда тугайдиган Туркия паспортидан фойдаланган ва 2014-2018 йилларда Қирғизистоннинг давлат чегарасини 27 марта кесиб ўтган — у Озарбайжон, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия, Туркия ва Ҳиндистонда бўлган. 2018 йилдан бери Инанди Россия, Қозоғистон ва Ҳиндистонга учиш учун Қирғизистон паспортидан 9 марта фойдаланган.

«Унда Қирғизистон Республикаси фуқароси паспорти ва Туркия фуқаросининг паспорти бўлган. Инанди Туркияда туғилиб ўсган ва фуқаролигидан воз кечмаган. Тегишли хизматлар 2019 йилда судгача бўлган процедура доирасида Ўрхон Инандининг Қирғизистон Республикаси паспортини олганлиги қонунийлиги тўғрисида текширув ўтказди», — дейилади Марказий ички ишлар бошқармасида.

1 июнь кечаси “Сапат” халқаро таълим муассасаси президенти Ўрхон Инанди Бишкекда ғойиб бўлди. Полиция томонидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 170-моддаси («Одам ўғирлаш») бўйича иш қўзғатилган. Кейинчалик у Интерпол томонидан ҳам халқаро қидирувга берилган.

5 июль куни Туркия президенти Ражаб Эрдўғон халққа мурожаатида Туркия махсус хизматлари вакиллари Ўрхон Инандини мамлакатга олиб келганини айтди. Шу билан бирга, у ҳибсга олинган шахсни «ФEТОнинг Ўрта Осиёдаги етакчиси» деб атаган ва у Туркия адолатига топширилганлигини айтган.

Бу Қирғизистонда кенг жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди. 6 июль куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Аҳмет Садиқ Доғанга нота топширди ва Туркия томонини Ўрхон Инандини қайтаришга чақирди. Президент Садир Жапаров ҳам Қирғизистон Ўрхон Инандини қайтарилишини талаб қилишини айтди.

XS
SM
MD
LG