Ссылки доступа

Олтин-валюта захираси қарийб 1,4 миллиард долларга камайди


Ўзбекистоннинг расмий олтин-валюта захираси, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 миллиард 148 миллион 300 минг долларни ташкил қилган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Ўтган ой МБ мамлакатнинг олтин-валюта захираси 35 миллиард 518 миллион 200 минг долларга етгани билдирганди.

Регулятор қайдича, “халқаро захираларнинг июнь ойида 1,47 млрд. долларга ёки 4,3 фоизга камайишига олтин нархининг ой бошидаги 1892,45 доллардан 1757,80 долларгача тушиши” сабаб бўлган.

Марказий банк захираларнинг 20 миллиард 230 миллион 800 минг доллари олтин шаклида, 13 миллиард 537 миллион 800 минг доллари эса хорижий валюта ва депозитлар шаклида сақланаётганини билдирган.

Олтин-валюта захираси ҳар бир мамлакатнинг “қора кун”га асралган мулки бўлиб ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG