Ссылки доступа

Британия ТИВ: Пандемия манзарасида дунёда демократия билан боғлиқ вазият ёмонлашган


Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб
Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги COVID-19 пандемияси соғлиқ учун жиддий оқибатларга олиб келиши баробарида қатор мамлакатларда инсон ҳуқуқлари ва демократия билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашувига сабаб бўлганини назарда тутган ҳолда, 2020 йилни “хавф-хатар даври” деб атади.

ТИВ раҳбари Доминик Рааб ҳисобот муқаддимасида асосий ҳуқуқ ва эркинликларга риоя қилинишида муаммолар, демократияга қарши ҳужумлар ва сайловлар сохталаштирилиши кузатилаётган мамлакатларни санаб ўтаркан Россия, Беларусь, Хитой ва Мьянмани тилга олган.

2020 йилда “принципсиз ва оппортунистик ҳукуматлар учун” қатағонларни кучайтириш ва халқаро ҳуқуқни оёқости қилиш имконияти пайдо бўлди, дея урғулаган Рааб.

Британия ТИВ ҳисоботида Россия тўғрисида “сўз эркинлиги ва фуқаролик жамияти учун шусиз ҳам чекланган макон Конституция ва қонунчиликка киритилган қатор ўзгартиришлардан сўнг янада торайиб кетди”, дейилган. Бу иддаога Россия Конституциясининг халқаро органлар қарорларидан устунлигини белгилаган ва жисмоний шахсларни ҳам хорижий агент деб топишга имкон берувчи тузатишлар мисол ўлароқ келтирилган.

Мухолифатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланиши, ҳисоботга кўра, Россияда демократия ва сиёсий плюрализмга жиддий зарба бўлган.

Россия ҳукумати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг жиддий бузилиши ҳамда сайлов натижаларининг сохталаштирилиши билан боғлиқ айбловларни ҳар доим қатъиян рад этиб келган.

XS
SM
MD
LG