«Россия Федерациясида вақтинча яшаш учун рухсатномани рад этиш таклиф қилинмоқда», дейилади қонун лойиҳасига тушунтириш ёзувида.
Қонун лойиҳасида чет элликлар учун Россияда бўлишнинг учта миграция режимини жорий этиш таклиф этилади:
- қисқа муддатли режим — календарь йил давомида 90 кундан ортиқ бўлмаган;
- узоқ муддатли яшаш режими — йил давомида 90 кундан ортиқ вақтинча яшаш учун рухсат олмасдан;
- доимий муддатсиз яшаш режими.
Шу билан бирга, мигрантлар Россияда қолиш учун электрон ташувчи билан битта ҳужжат олишлари керак бўлади. У 10 йилга берилади ва ундан кейин уни алмаштириш керак. Ҳужжат олиш учун бармоқ изларини олиш, фотосуратга тушиш ва тиббий кўрикдан ўтиш, шу жумладан гиёҳвандлик, юқумли касалликлар ва ОИВ ҳақидаги маълумотлар зарур.
Амалдаги қонунчиликка биноан Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар чет элликларга ҳукумат квотаси бўйича уч йил муддатга берилади. Бу Россия фуқаролигини олиш учун зарур бўлган биринчи ҳужжат.
Россия президенти Владимир Путин май ойида мамлакат меҳнат муҳожирлари, биринчи навбатда Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан келган шароитларни яхшилаш бўйича иш олиб боришини айтди. Унга кўра, тез орада ишга жойлашиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришни соддалаштириш учун махсус тизим ишга туширилади.