Ссылки доступа

Тошкент ортидан Самарқанд ва Наманганда ҳам ковид марказлари қайта очилди


Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ вазият мураккаблашиб бораётгани манзарасида Самарқанд ва Наманганда ҳам аввалроқ ёпиб қўйилган ковид марказлари қайта иш бошлади.

Хусусан, Самарқанд шаҳридаги спорт мажмуасида 1000 ўринга мўлжалланган саралаш ва тақсимлаш маркази яна ўз фаолиятини бошлаган. Мазкур ковид маркази ўтган йилнинг август ойида иш бошлаган, бироқ хасталик чекиниши ортидан кейинроқ ёпилган эди.

Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Аҳмаджон Бобожоновга кўра, шу пайтгача коронавирусга чалинган беморлар 340 ўринли иккита махсус касалхонада даволаб келинган.

Шунингдек, ўтган ҳафта охирида Наманганда ҳам “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ташкил этилган ковид маркази фаолиятга қайтган. 400 ўринга мўлжалланган мазкур марказ ҳам ўтган йили ташкил этилиб, хасталик кўрсаткичлари камайиши билан ёпиб қўйилганди.

Аввалроқ Озодлик COVID-19 билан боғлиқ кўрсаткичлар ошиб бораётгани қабатида пойтахт Тошкентда қатор ковид марказлари қайта иш бошлагани ҳақида хабар қилган.

XS
SM
MD
LG