Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеолавҳаларда ўнлаб одамларнинг йўлда эканлиги ва катта тирбандликлар акс этганини кўриш мумкин. Янги биноларнинг аҳолиси уйларида сув йўқлигига қарши норозилик билдириш учун Талгар трактини тўсиб қўйишган.
Баъзи аҳолининг сўзларига кўра, ушбу ҳудудда сув таъминотидаги узилишлар муаммоси бир неча йилдан бери мавжуд.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, намойишчиларнинг олдига Талгар вилояти ҳокими ва унинг ўринбосари келган. Ҳокимлик вакиллари «Нурия» ва “Алма Тау” турар-жой мажмуаларини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммоларни сув таъминотидаги узилишлар билан изоҳладилар.
Полиция маълумотларига кўра, кейинчалик йиғилган аҳоли катта йўлни бўшатди ва транспорт ҳаракати қайта тикланди, «жамоат тартибини бузиш» ҳолатлари кузатилмади.
Олмаота яқинидаги бир қатор аҳоли пунктларида ичимлик суви етишмаслиги муаммоси сақланиб қолмоқда. Аввалроқ Азаттйк икки мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Кўктал қишлоғидаги ичимлик суви муаммоси ҳақида ёзган эди. Хусусан, ушбу аҳоли пункти аҳолиси ўз қудуқларини қазишга мажбур бўлганлиги ҳақида хабар берилган.