Ссылки доступа

Ўтган олти ой ичида Ўзбекистонда қарийб 140 миллиард сўмлик “чиройли” авторақам сотилди


Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда avtoraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукционлар орқали 70 мингдан зиёд “чиройли” авторақам сотилган.

Ўзбекистон товар-хомашё биржаси маълумотига кўра, мазкур авторақамлардан тушган маблағ 139,1 миллиард сўмни (13 миллион АҚШ долларидан кўпроқ) ташкил қилган.

Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 миллион сўмни ташкил қилган. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати эса 2 миллион сўмга тенг бўлган.

Биржа ўтган олти ой ичида “чиройли” авторақамлар сотуви ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сон жиҳатдан 3 баробарга, ҳажми бўйича 50,6 фоизга ўсганини маълум қилган.

Ўзбекистонда 2020 йилда онлайн-аукцион орқали 262 миллиард 600 миллион сўмлик авторақам сотилгани ҳақида аввалроқ хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG