Ссылки доступа

Кубада ҳукуматга қарши оммавий ҳаракатлар бўлиб ўтди


Кубада, 11 июль, якшанба куни диктатура ва коммунистик ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бошланди. Reuters хабарига кўра минглаб кубаликлар Гавана ва бошқа шаҳарларнинг кўчаларига чиқишди.

Улар ҳукуматга қарши шиорлар айтиб, президентнинг истеъфосини ва пандемияга қарши курашда расмийларнинг қатъиятли ҳаракатларини талаб қилдилар.

Намойишчилар коронавирусга қарши вакциналар билан таъминлашни ва ҳар куни электр таъминотидаги узилишларни, озиқ-овқат ва дори-дармон танқислигини тўхтатишни талаб қилмоқда. Намойишчиларнинг шиорлари орасида «Диктатура тамом» ва «Биз қўрқмаймиз» деб ёзилган, деб хабар беради AFP. Гавананинг кўчаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг автоматлар билан жиҳозланган машиналари кўринди, деб хабар бермоқда Reuters.

Одамлар «инқирозга қарши, озиқ-овқат ёки дори-дармон йўқлигига, ҳамма нарсани валюта дўконларидан сотиб олиш кераклигига, рўйхатни давом эттиришга қарши норозилик билдирмоқдалар», деди Сантяго-де-Куба акцияси гувоҳларидан бири.

Ўтган кун давомида мамлакатда коронавирусга чалинганнинг рекорд сони — етти мингга яқини рўйхатга олинган. Бу сўнгги ҳафталардагидан икки баравар кўп. Намойишчилар расмийлардан эмлашни тезлаштиришни талаб қилмоқда.

Илгари Куба Россия ва Хитой вакциналари билан эмлашдан воз кечган, шунингдек, кам даромадли мамлакатларга дори-дармонларни қабул қилишга ёрдам берадиган CОVАХ дастурида қатнашмаган. Ўтган ҳафта Куба ўзининг “Абдала 2» вакцинасини тасдиқлади.

Охирги марта ҳукуматга қарши намойишлар Кубада қарийб 30 йил олдин бўлиб ўтган.

Президент Мигел Диаз-Канел АҚШни оролдаги вазиятни авж олишида айблади. У коммунистларни кўчаларга чиқишга ва намойишчиларга қарши курашишга чақирди. Инқилобни ҳимоя қилиш вақти келди, деди у.

АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан намойишчиларни қўллаб-қувватлашини билдирди ва Вашингтон тинч намойишчиларга қарши ҳар қандай зўравонликни қоралашини айтди.

XS
SM
MD
LG