Ссылки доступа

Қирғизистонда 20 мингга яқин одам кўчки зоналарида яшайди


Қирғизистонда кўчки хавфи мавжуд бўлган 4 минг 554 та ҳудуд мавжуд. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Урматбек Шамирканов 12 июль куни парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

«Кўчкилар хавфи бўлган ҳудудларнинг умумий сонидан 1186 та аҳоли пунктлари ва объектларига таҳдид солмоқда. Бундай участкаларнинг 93 фоизи Ўш ва Жалолобод вилоятларида жойлашган. Кўчки зоналарида 543 та аҳоли пунктлари ва 320 дан ортиқ турли хил объектлар мавжуд. У ерда 20 мингга яқин одам яшайди», — деди вазир ўринбосари.

Қирғизистон Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 48 та кўчкиси бўлган жойларда хавфни камайтириш лойиҳаси доирасида 35 миллион доллар олади. Улардан 23,5 миллион доллари грант, 11,5 миллион доллари кредит. Қирғизистон томони бюджетдан 4 миллион доллар ажратмоқда.

XS
SM
MD
LG