Ссылки доступа

Россиянинг Афғонистондаги Бош консуллиги дипломатлари Ўзбекистонга кўчирилди


Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги Россия бош консулхонасида ишлаган дипломатлар бу мамлакатда сиёсий вазият таранглашгани туфайли вақтинча Ўзбекистонга кўчирилган.

Консуллик портали маълумотига кўра, бош консулхона ходимлари томонидан фуқароларни қабул қилиш вақтинча Балх вилоятидаги Ҳайратон шаҳрида амалга оширилаётганди. Бироқ кейинроқ бу ишдан ҳам воз кечилган.

З. Кабулов агентлик билан суҳбат чоғида айни пайтда Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида ишлаётган россиялик дипломатларнинг хавфсизлигига таҳдид йўқлигини қўшимча қилган.

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди.

Жорий йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 90 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, Италия, Австралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган.

XS
SM
MD
LG