Ссылки доступа

ССВ карантин чекловлари бекор қилинганига оид хабарларни рад этди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика махсус комиссия томонидан киритилган карантин чекловлари тугатилишига оид ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни рад этди.

Аввалроқ Республика махсус комиссияси жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чеклов ўрнатилиши, кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилиши ҳақида қарор қабул қилганди.

ССВ мазкур чекловлар 12 июлдан эътиборан бекор қилинмагани, ушбу тартиб Республика махсус комиссияси томонидан маълум бир муддат учун қабул қилинмаганини, чекловлар эпидемиологик вазият барқарорлашганидан кейингина бекор қилинишини билдирган.

“Агар карантин қоидаларига оид бирор ўзгариш киритилса, бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади”, дейилган вазирлик хабарномасида.

XS
SM
MD
LG