Ссылки доступа

Адлия вазирлиги: Тожикистон Жиноят кодексининг янги таҳрири жинсий зўравонлик учун жиноий жавобгарликни кучайтиради


Тожикистон Жиноят кодексининг янги таҳрири жинсий зўравонлик, шу жумладан, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жиноий жавобгарликни кучайтиради, деди Тожикистон адлия вазирининг ўринбосари Шараф Каримзода 12 июль куни Душанбедаги матбуот анжуманида.

Аммо, унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси ҳали парламент томонидан маъқулланмаган, ҳужжатни муҳокама қилиш жараёни ҳали якунланмаган.

«Барча вазирликлар ва идоралар жинсий зўравонлик учун жиноий жавобгарликни кучайтиришга рухсат бердилар», деб қўшимча қилди Адлия вазирлиги раҳбари ўринбосари.

Жинсий зўравонлик, шу жумладан болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш талаблари бир неча йилдан бери Тожикистонда эшитилиб келинмоқда. Сўнгги марта фуқаролик фаоллари 8 ёшли Руфайда Иноятованинг ўлдирилишидан кейин зўрлаган ва педофилларга нисбатан жазони кучайтириш зарурлиги ҳақида гапиришган.

Руфайдани шафқатсизларча ўлдириш 4 июль куни Рудакий тумани Навобод қишлоғида содир бўлди. Эртаси куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари қизнинг парчаланган жасадини топди. Жиноятни содир этишда гумон қилиниб, маҳаллий фуқаро ҳибсга олинган.

Руфайда ўлдирилганидан кейин фуқаролик фаоллари парламентнинг юқори палатаси — Мажлиси Миллий раиси Рустам Имомали номига юборилган мурожаат матнини туздилар, унда болаларга нисбатан зўравонлик глобал муаммо сифатида баҳоланди. Мажлиси Миллий матбуот маркази 7 июль куни фуқаролик жамияти вакилларининг «Биз болаларимиз хавфсизлиги тарафдоримиз» деган мурожаатидан сўнг Рустам Имомали 8 ёшли Руфайда Иноятованинг ўлдирилиши бўйича терговни ўз назоратига олганини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG