Ссылки доступа

Наманган вилоят ИИБ аҳолини айрим туманлардаги оромгоҳларга бормай туришни тавсия қилди


Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси аҳолини қатор туманлардаги дам олиш масканларига вақтинча бормай туриш ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ Озодлик ФВВ маълумотига таянган ҳолда Наманган вилоятида дўл ёққани, Косонсойдаги сел оқибатида 8 нафар киши нобуд бўлгани ҳақида хабар қилган эди.

Сел ҳақида эслатган ИИБ “барча фуқаролар ва ҳаракат иштирокчиларидан зарур иш бўлмаган тақдирда Косонсой, Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманларидаги дам олиш масканларига вақтинча бормасликни тавсия этган”.

“Табиий ҳодисаларга бефарқ қарамай, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун уйда қолинг”, дейилган бошқарма хабарномасида.

XS
SM
MD
LG