Ссылки доступа

Москвадаги мигрантларнинг қонли муштлашувида 200га яқин одам иштирок этди (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Москвадаги мигрантларнинг қонли муштлашувида 200га яқин одам иштирок этди. 12 июл куни кечки пайт Москванинг Кузминки туманида марказий осиёлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Турли маълумотларга кўра, муштлашувда 50дан 200гача одам иштирок этган. ОАВнинг ёзишича, можаро қирғиз ва тожик ишчилари ўртасида чиққан. (видео)

- Яккабоғлик ўқитувчи ўзи ва фарзандларининг келажагидан хавотирда. Яккабоғдаги бир гуруҳ ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ишдан бўшаш ҳақида огоҳлантирилди. Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йилгача ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар олий маълумот олиши лозим. Яккабоғлик ўқитувчилар уларни белгиланган муддатдан аввал ишдан ҳайдашаётганидан норози. (видео)

- Мирзиёев ҳукумати ва Толибон мулоқоти. Ўзбекистон эртаси таҳликадами? 15-16 июлда Тошкент Марказий ва Жанубий Осиёдаги ҳамкорликка доир халқаро анжуманга мезбонлик қилади. Афғонистон ва Покистон раҳбарлари ҳам қатнашадиган анжуман Толибон Марказий Осиё чегараларига чиққан паллага тўғри келмоқда. (видео)

- GM машиналари юрмайдиган қишлоқ. Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани марказидан 50 километр узоқликда жойлашган Тутак қишлоғида 1300 киши яшайди. Қишлоқ аҳлининг ечимини топмаётган ижтимоий муаммолари бисёр. Тутокликлар ваъдабоз мулозимлардан безгани боис президентдан нажот кутишмоқда. (видео)

- Мирзиёев "матбуот душмани" Путиндан нусха кўчирмоқдами? Ўзбекистонда бир неча ижтимоий тармоқ фаолияти чекланганидан кейин VPN иловаларини Интернетдан кўчириб олиш кескин кўпайди. Ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилар тармоқ тезлиги кескин тушиб кетганидан шикоят қилмоқда. (видео)

- Аномал иссиқ: светсиз ва сувсиз жазирамада қолганлар. Шу кунларда Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 46-47 даражагача етди. (видео)

- Ўзбекнинг ойлигига қанча ош беради? Нурсултонда ўртача ойлик оладиган одам битта маошига 37 кило ош сотиб олиши мумкин. Ашхободлик эса ўз ойлигига атиги 6 кило палов харид қилиши мумкин. Ўзбекистонликчи? Бу савол жавобини ушбу видео орқали билиб оласиз. (видео)

- Ҳокимлик етим қизга ташландиқ уй берди. Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Светлана Гребнёвага маҳаллий ҳокимлик ташландиқ уй ажратди. Светлана бир боласи билан яшашга жой топа олмай сарсон. Етим қизнинг ягона умиди президент Мирзиёевдан. (видео)

- Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг 81 йиллигига иккита ёрдгорлик ўрнатилди. (видео)

- Афғонистон: Толибон илгариламоқда, Тожикистон чегарага қўшин тортди. Афғонистон шимолидаги қақашатқич жанглар бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда. Тўқнашувлар АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетишни бошлаши ортидан кучайган. Толибон ҳозирнинг ўзида Афғонистон ҳудудининг тақрибан чорак қисмини назорат қилмоқда. (видео)

- Қирғизистонда яна қўшхотинликни қонунийлаштириш таклиф қилинди. (видео Настоящее время)

- Яккабоғдаги "бой" қашшоқ оиланинг бир куни. Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани, “Ишкент” маҳалласида истиқомат қилувчи Искандаровлар оиласи авария ҳолатидаги уйда яшамоқда. Оила бошлиғи 58 яшар Абдуалим Искандаров олти йил аввал умуман кўрмай қолган, иккинчи гуруҳ ногирони. Маҳалла фаоллари ҳисобича, ушбу оилани камбағал оилалар рўйхатига киритиб бўлмайди. Ҳар ҳолда оиланинг 1 сигири, 7та товуғи бор. (видео)

- Иссиқдан қочганлар Тошкент санаторийларида дам оляпти. Ўзбекистоннинг жануби ғарбида ҳаво ҳарорати сўнгги кунларда 43 даражадан тушмаяпти. Аҳоли уйларига ўрнатилган термометрлар 45 даража ва ундан ортиқни ҳам кўрсатди. Сўнгги йилларда ҳарорат кўтарилиб бораётган ёз ойларида жануби ғарбий вилоятлардан Тошкентга бориб ёзлайдиганлар кўпайди. (видео)

- Россиядаги муҳожирлар: Вакцинация керакми йўқми? Россияда касалланганлар сони яна кескин кўпаймоқда. 28 июн куни вирус орттирганлар сони 22 мингга етди. Эпидемиологик вазият ёмонлашаётган бир пайтда Роспотребнадзор савдо, транспорт, ошхона, маиший хизмат, коммунал хўжалик ва бошқа қатор соҳаларда ишловчиларни вакцинация қилишни тавсия этди. (видео)

- "Нега ўзбек боласи Англия боласи кўрадиган мултфилмни кўролмайди? Ўзбекистондаги болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган “Ақлвой” телеканали жорий хафтада “ўзбек менталитети ва маънавиятига зид келадиган саҳналарни топиб, устини бижиллатиш билан шуғулланадиган ходимни штат бирлиги сифатида штат жадвалига киритди”. (видео)

- Озодлик суриштируви: Миллиардлаб долларлик COVID бизнеси ҳам Мирзиëев учун Шоввозсойни қурган олигархларга тегди. Мирзиëев пандемияга қарши курашга 80 триллион сўм сарфлаганини айтди. Бу қарз пулларнинг каттагина қисми президент ва Бош вазир қарорлари билан легаллаштирилган схемалар орқали Очилбой Раматов¸ Бахтиëр Фозилов¸ Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошқарувидаги монополист ширкатлар ҳисобига ўтди. (видео)

- “Ҳукумат Тиктокни ёпмасдан, уни ривожлантириши керак!”. Tik Tok вақт ўғрисими ёки эркин дунёқараш ифодасими? Ёшлар орасида кенг тарқалаётган бу тармоқ шунчалик хатарлими? Бу саволларга Tik Tok да 500 мингдан зиёд обуначиларга эга тиктокер Азамат Қаххоров жавоб бериб кўрди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG