Ссылки доступа

Ўзбекистонликлар ҳам Қурбон ҳайитини 20 июлда нишонлайдиган бўлди


Ўзбекистонда жорий йилнинг 20 июли Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди. Бунга оид қарор президент Шавкат Мирзиёев томонидан 13 июль куни имзоланган.

Шу тариқа ўзбекистонликлар ҳам дунёдаги кўплаб бошқа мамлакатлар, жумладан Марказий Осиё давлатларида бўлгани каби Ийдул-Адҳони кейинги сешанба куни нишонлайдиган бўлдилар.

Президент қарорида (аввал қабул қилинган фармонга мувофиқ) ўзбекистонликлар 20 июлдан ташқари 21 ва 22 июль кунлари ҳам дам олишлари эслатилган.

Ҳужжат билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

XS
SM
MD
LG