Ссылки доступа

АҚШда тўрт нафар эронлик журналистни ўғирлашга тайёргарлик кўришда айбланмоқда


Масих Алинеджад

Сешанба куни Нью-Йоркдаги федерал прокуратура Эрон разведкаси билан алоқаси бўлган тўрт нафар Эрон фуқаросини журналистни ўғирлашни ташкил қилганликда айблади.

Прокуратура маълумотларига кўра, фитна учун Эрон разведкаси ходими Алиреза Шавароги Фарахоний жавобгар бўлган. Ўғирлашда яна уч киши қатнашиши керак эди. Уларнинг барчаси ҳозир Эронда. Айблов хулосасида айтилишича, Қўшма Штатларда муҳожирликда яшовчи журналист Эронни кескин танқид қиладиган материаллар, шу жумладан Washington Post газетасида нашр этилиши муносабати билан қизиқиш объектига айланган. Журналистнинг исми иш материалларида тилга олинмаган.

NBC телекомпанияси ўз манбаларига асосланиб, гап Америка Овози Форс хизмати ходими Масиҳа Алинежад ҳақида кетаётганини хабар қилмоқда. У NBC телеканалига берган интервьюсида ушбу маълумотни тасдиқлади. 2020 йилда Washington Post нашрида у ўғирлашга тайёргарлик ҳақида билганлари ҳақида шундай ёзган: «Бу даҳшатли туйғу эди, лекин мен бундай нарсани кутмаган эдим деб айта олмайман. Эрон режими ҳар хил таҳдидларга қўл урди, мени оғзимни мажбуран ёпишга уринмоқда.»

Айблов хулосасида айтилишича, судланувчилар сўнгги олти йил давомида Нью-Йоркда яшаган журналистни кузатиб бориш учун хусусий детективларни ёллаган. Улар уни денгиз орқали Венесуэлага етказиш имкониятини ўрганишган.

Айбланувчилар, шунингдек, Эронга қарши санкцияларни бузиш, пул ювиш, молиявий фирибгарликда айбланмоқда. Агар айбдор деб топилиб, ҳибсга олинса, улар умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилади.

XS
SM
MD
LG