Ссылки доступа

Яқин ойларда Ўзбекистонга яна 660 минг доза AstraZeneca ёки Moderna вакцинаси келтирилиши мумкин


Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида ЖССТнинг COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca ёки Moderna вакцинаси олиб келинади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда маълум қилди.

Депутатга кўра, 20-25 июль кунлари мамлакатга ZF-UZ-VAC 2001 ўзбек-хитой вакцинасидан қўшимча 4 миллион доза, август ойида эса Россиянинг “Спутник V” вакцинасидан яна 160 минг доза олиб келишини кўзда тутилган.

Аввалроқ Озодлик Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонга АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech ширкати томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасидан 100 минг доза олиб келиниши ҳақида билдиргани ҳақида хабар қилган эди.

СВВ қайдича, шу кунда Ўзбекистондаги жами вакцина захираси 7 миллион 440 минг дозага етган. Бундан 5,1 миллион дозаси эмлаш жараёнида қўлланилган.

XS
SM
MD
LG