Ссылки доступа

Тошкент ҳокимияти “снос”лардан кўрилган зарарни тўлаб бериш учун пул ажратди


Тошкент шаҳар ҳокимияти давлат органларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида жисмоний ёки юридик шахсларга етказилган зарарни тўлаб бериш учун бюджетдан 5 миллиард 724 миллион 900 минг сўм маблағ ажратди.

E-qaror ягона электрон тизимига жойлаштирилган қарорда таъкидланишича, “маънавий ва моддий зарар суд қарорлари ҳамда асослантирувчи ҳужжатлар асосида” Молия бош бошқармаси томонидан тўлаб берилади.

Тошкент шаҳрида 2005 йилдан бери юзлаб ҳовли-жой ва кичик бизнес бинолари, маҳаллий аҳоли тили билан айтганда, “снос” қилинган, яъни бузиб ташланганди. Бузилган уйлар эгаларининг фақат 45 фоизига товон пули тўланган.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, ўтган йилнинг охирида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил охиригача 2005 йилдан бери “снос” қилинган барча уйлар учун товон пули ва кўрилган зарар тўлаб берилишини ваъда қилган. Ҳоким ўшанда 2020 йилда камида 700 миллиард сўм товон пули тўлаб берилганини айтганди.

Жорий йилнинг февралида эса Бош прокуратура расмийси Абдураҳим Муҳиддинов Тошкент ҳокимияти аҳолидан “снос”лар учун камида 76,5 миллиард сўм қарздорлигини айтган.

XS
SM
MD
LG